5 Май 2022 йил 288

Сирдарё вилояти ички ишлар органларининг бир қатор соҳавий хизматлари ходимлари билан қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув йиғинлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5076-сон қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 27 августдаги «Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 310-сонли буйруғи талабларига мувофиқ жорий йилнинг май ойида Сирдарё вилояти ички ишлар органларининг тергов хизмати офицер ходимлари, жамоат тартибини сақлаш хизмати профилактика хизмат офицер ходимлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг сержант ва сафдор ходимлари, патруль-пост хизмати сафдор ходимлари билан хизматдан ажралмаган ҳолда ИИВ Малака ошириш институти Сирдарё филиалида қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув йиғинлари ўтказиб келинмоқда.

«Ўқув курсларини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини янада юксалтириш, маънавий-ахлоқий савияси юқори бўлган кадрлар тайёрлаш, уларнинг касбий билим ва малакаларини бойитиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятларни олдини олиш ва фош этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш фаолиятлари самарадорлигини оширишга кўмаклашишдан иборатдир.» – дейди вазирлик Малака ошириш институти Сирдарё филиали раҳбари майор О.Ш.Суяров.

ИИВ Малака ошириш институти Сирдарё филиали

Text to speech