16 Октябр 2021 йил 380

Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида «Йилнинг энг фаол фахрий ходими» аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 15 июль кунидаги «Ички ишлар органлари фаолиятида фахрий ходимларнинг ролини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 254-сонли буйруғи талаблари ижросини таъминлаш ҳамда Ички ишлар органларида фахрийлар ва ёш ходимлар ўртасида «Устоз-шогирд анъаналари»ни янги босқичга олиб чиқиш, ёш ходимларнинг миллий қадриятларга содиқ, чинакам ватанпарвар ва фидойи «халқ хизматчиси» бўлиб шаклланишида фахрийларнинг ёрдамидан самарали фойдаланиш, шунингдек фахрийларнинг Ватан осойишталиги ва юрт тинчлиги йўлидаги узоқ йиллик меҳнатини инобатга олган ҳолда уларни қўллаб қувватлашни кучайтириш, ички ишлар органлари фахрийларини ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг бой ҳаётий ва амалий тажрибаларидан унумли фойдаланиш, ёш авлодни Ватанга ва бурчга садоқат руҳида тарбиялашдаги нуфузини ошириш мақсадида жорий йилнинг 15 октабр куни Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари фахрий ходимлари ўртасида «Йилнинг энг фаол фахрий ходими» танловининг ҳудудий саралаш босқичи ўтказилди. Танловда ҳар бир шаҳар-туман ички ишлар бўлимларидан фахрий ходимлар иштирок этди. Ушбу танловда фахрий ходимларнинг йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан фотолавҳалар ҳамда «Устоз-шогирд» анъанаси, Фахрийлар мактаби, ёшларга оид давлат сиёсати, шунингдек давлат ва жамият ҳаётидаги муҳим масалалар бўйича амалга оширилган ишларини ҳайъат аъзоларига тақдим этиш, ижтимоий-сиёсий мавзудаги савол-жавоблар ва жанговар тайёргарлик шартлари бўйича беллашишди. Танлов якунига кўра Сирдарё тумани ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги майор Умаров Баҳром Нарзуллауевич ғолибликни қўлга киритиб танловнинг Республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. Шунингдек, Сирдарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги майор Кузибоуев Эркабой Мазамкулович 2-ўринни, Гулистон шаҳар ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги майор Джурабауев Авазхон Шеропович 3-ўринни қўлга киритдилар.

Ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ҳар бир фахрий ходимни ватанига ва халқига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч» эканлигини ҳис қилган ҳолда ёш авлодни Ватанга ва бурчга садоқат руҳида тарбиялашдаги нуфузини оширишини таъминлайди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

 

Text to speech