Сирдарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик-танлови ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрель кунидаги ПҚ-5050 сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси, ички ишлар вазирининг 2021 йил 2 август кунидаги Ички ишлар органларида “Энг яхши китобхон” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 21 август куни Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот кутубхона маркази биносида “Энг яхши китобхон” кўрик-танловининг ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Танловда ҳар бир соҳа хизмат, шаҳар-туман ички ишлар бўлимларидан 30 дан ортиқ ходимлар иштирок этди. Ушбу кўрик-танловда ходимларнинг билими, китобхонлиги, ўқиган бадиий асарлари бўйича билимлари синовдан ўтказилди. Ушбу кўрик танлов икки босқичда ўтказилиб, биринчи босқич тест синови, иккинчи босқич “Бадиий асарлар билимдони”, “Тезкор савол-жавоб” ва “Буюк мутафаккир ва адиб” шартлари бўйича ўтказилди.
Кўрик-танлов якунига кўра Ховос тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспектори капитан Хакимов Умид Эркинович ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг Республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. Шунингдек, Боёвут тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профиллактикаси бўлими профилактика инспектори лейтенант Юсупов Усмон Анорбаевич 2 ўринни, Боёвут тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспектори лейтенант Қаршибоев Мухаммад Комилжон ўғли 3 ўринни қўлга киритиб, бошқарма бошлиғининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Ташкил этилган бу каби тадбирлар ходимлар ўртасида фаол китобхонлар сафини кенгайтириб, ҳар бир ходимни бадиий адабиётга бўлган қизиқишини, онг-у тафаккури, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириб, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” эканлигини ҳис қилган ҳолда ҳалол хизмат олиб боришини таъминлайди.
Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.