19 Июл 2022 йил 540

Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимларидан “Маънавият ва маърифат дарслари”ни ўзлаштирганлик даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳонлари қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 21 октябрь кунидаги «Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида» 400-сонли буйруғи ҳамда ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2022 йил 6 июль кунидаги кўрсатмаси ижросини таъминлаш, шунингдек, ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган барча ходимларнинг умумий дунёқараши, сиёсий онги, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбига нисбатан садоқат ва юқори масъулият ҳисларини ошириш борасида 2022 йилнинг 6 ойи давомида ўтказилган “Маънавият ва маърифат дарслари”ни ўзлаштирганлиги даражасини аниқлаш бўйича жорий йилнинг 18 июль куни Янгиер, Ширин шаҳар ИИБ ҳамда Боёвут тумани ИИБ ходимларидан синов имтиҳонлари қабул қилинди.

Бошқарма бошлиғининг фармойишига асосан ходимларининг Маънавият ва маърифат дарсларини ўзлаштирганлик даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳонларини қабул қилиш комиссияси таркиби тасдиқланди. Комиссия аъзолари томонидан ходимларнинг “Маънавият ва маърифат дарслари”ни ўзлаштирганлик даражаси 100 баллик баҳолаш тизими асосида 2 та мезон асосида қабул қилинмоқда.

Ходимлар томонидан мавзуларни конспектлаштирганлиги учун 20 баллгача, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда тузилган саволлар асосида ҳар бир ходим биттадан билет танлаши ва ҳар бир билетда 3 тадан саволларга оғзаки жавоб берганлиги учун 80 баллгача баҳоланиши белгиланган. Бундан ташқари ходимларнинг синовларда муваффақиятли ўтишида Ички ишлар вазирлиги томонидан тавсия этилаётган 39 та ўзбек ва жаҳон адабиётларини синчковлик билан мутолаа қилинганлиги алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда.

Ходимлар ўртасида ўтказилаётган бундай синовлар уларнинг билимларини оширишга, ўз устида янада кўпроқ ишлашга, кўпроқ билимларни эгаллашга, соҳадаги қонунларни ўрганишига йўл очиб бермоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech