3 Май 2023 йил 233

Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Намунали оила” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди.

Оила муқаддас даргоҳ. Турмушнинг баланд- пастини сабр ва сабот билан енгиб ўтиб, кўпчиликка намуна бўлиб келаётган оилалар албатта алоҳида эътирофга муносиб. Диёримиз тинчлиги ва осойишталигини сақлашдек шарафли ва масъулиятли вазифани зиммасига олган ички ишлар ходимлари орасида ҳам мана шундай шундай ибратли оилалар талайгина. Шунингдек, Сирдарё вилояти Мусиқали драма театрида Маънавият ойлиги доирасида вилоят Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида "Намунали оила" кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди. 

Кўрик танловнинг бош мақсади “Соғлом оила – соғлом жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш, ва намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштиришдан иборат бўлди. 

Кўрик-танлов шартлари 3 босқичда яъни таништирув, бу менинг оилам мавзусида видеороликлар танлови ва китобхонлик йўналиши бўйича савол-жавоб шартлари бўлиб унда иштирокчилар ўз истеъдод ва қобилиятларни намоён этдилар.  

Қизғин ва кўтаринки руҳда ўтган беллашувда 1-ўринни Гулистон шаҳар Ички ички ишлар бошқармаси ходими ва унинг оиласи, 2-ўринни Сирдарё тумани Ички ишлар бўлими ходими ва унинг оиласи, 3-ўринни эса Сардоба тумани Ички ишлар бўлими ходими ва оиласи қўлга киритди. Кўрик танлов якунида юқори натижаларни қўлга киритган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари вилоят Ички ишлар бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Хулоса ўрнида айтганда, мазкур танлов ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг истеъдодларини юзага чиқаришда, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва шу билан бирга вилоят Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг оилаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилди.

Text to speech