29 Август 2022 йил 303

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда она – Ватанига ва халқига содиқ, касбига фидойи, мустақил фикрлайдиган, изланувчан, интилувчан, зийрак, ҳушёр ҳамда истиқлол ғояларига садоқатли бўлган маънавиятли ва маърифатли авлодни тарбиялашга қаратилган қатор тадбирлар тизими ишлаб чиқилган бўлиб, “Маънавият ва маърифат дарслари” ана шу ўқитиш ва тарбия тизимининг муҳим таркибий қисмларидан биридир.

Ушбу дарсларда юртимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар, жамиятни демократлаштириш, янгилаш ва модернизация қилишга қаратилган ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмун-моҳияти чуқур ўргатилиб борилишини таъминлаш, улар талаблари асосида юклатилган вазифалар онгли равишда ижро этилишига эришиш ушбу дарсларнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Жорий йилнинг 29 август куни Сирдарё вилояти ИИБда Ички ишлар вазирлиги масъул ходими иштирокида “Мустақиллик энг олий ва энг азиз неъматдир” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” ўтказилди. Шундан сўнг ходимларга ўтган ҳафта давомида мамлакатимиз маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий ҳаёти билан боғлиқ янгиликлар бўйича тайёрланган видеоролик намойиш этилди.

Шунингдек, дарс мобайнида Ички ишлар вазирлиги масъул ходими томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, унга аъзо давлатлар, ташкилотнинг мақсади ҳамда ушбу ташкилот томонидан жорий йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган навбатдаги саммити тўғрисида маълумотлар етказилди.

“Маънавият ва маърифат дарси”дан сўнг Ички ишлар вазирлиги масъул ходимининг “Коррупцияга қарши кураши бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси комиссияси” таркиби билан йиғилиши ўтказилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech