14 Август 2021 йил 552

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида 2021 йилнинг 06 ойи якуни юзасидан тезкор йиғилиш бўлиб ўтди

Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари томонидан 2021 йил 06 ойи давомида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларни белгилаш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш борасида вилоятнинг 3 секторларида амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси, Секторлар йўналиши бўйича амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокамаси, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўналишида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи юзасидан тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.

Тезкор йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник С.А.Нишанбаев иштирок этди. Тезкор йиғилишда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг барча ўринбосарлари, мустақил бошқарма, бўлим, бўлинмалар бошлиқлари, шаҳар-туман ИИБ (ИИО ФМБ) бошлиқлари қатнашдилар.

Тезкор йиғилишни вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Ҳ.Бўронов кириш сўзи билан очиб, кун тартибида кўриладиган масалалар юзасидан йиғилиш қатнашчиларини таништириб, 2021 йилнинг ўтган 06 ойи мобайнида вилоят Ички ишлар органлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни фош этиш ва жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган тезкор-қидирув ва профилактик-огоҳлантирув чора-тадбирлар натижасида маълум ютуқлар қўлга киритилганлигини, кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан вилоят Ички ишлар бошқармасининг айрим мутасадди раҳбарлари, шаҳар-туман Ички ишлар органлари бошлиқлари ўзларига юклатилган вазифага тўлиқ масъулият билан ёндошмаганликлари натижасида қатор камчиликларга ҳам йўл қўйилганлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг бошқарма бошлиғи маъруза учун сўзни бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ф.К.Гиясовга берди.

Маърузачи ўз маърузасида, 2021 йилнинг ўтган 06 ойи давомида вилоят Ички ишлар органлари томонидан жиноятчиликка қарши курашишда бир қатор ижобий натижаларга эришилган бўлсада, тезкор-хизмат фаолиятини ташкил этишга етарли даражада эътибор қаратилмаганлиги, жиноятчиликнинг олдини олишда тезкор-қидирув ва профилактик ишларнинг самарасини ошириш юзасидан тегишли тезкор чора-тадбирлар ўтказилмаганлиги, шунингдек, идоравий назорат талаб даражасида йўлга қўйилмаганлиги оқибатида, айрим шаҳар-туман ИИОлари томонидан бу борада амалга оширилаётган ишларида камчиликларга йўл қўйилганлиги тўғрисида таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник С.А.Нишанбаев маъруза юзасидан жиноят турлари бўйича юқори кўрсаткичларни қайд этган ҳудуд раҳбарлари ва мазкур ҳудудларга вилоят ИИБдан масъул этиб бириктирилган раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитиб, уларга ўзининг эътирозларини билдириб, жиноятчиликни олдини олиш борасида ўзининг кўрсатмаларини бериб, шахсий таркиб билан ишлаш борасида ўз фикр мулоҳазаларини билдирар экан, жойларда ҳар бир раҳбар аввало доимий равишда қўл остидаги ходимларни тинглай билиши, уларнинг шахсий ҳаёт ва ишдаги муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиб бориши лозимлигини, хизматни профилактика инспекторлари ва жиноят қидирув бўлинмалари ходимлари билан ҳамкорликда ташкил этиб, биргаликда жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида профилактик ҳисобда турувчи барча тоифадаги шахслар яъни, муқаддам судланганлар, оилавий жанжалкашлар, руҳий касаллар ва жиноят содир этишга мойил шахсларни уйма-уй юриш орқали уларни жиноятга ундайдиган сабаб ва шароитларни аниқлаш ва ушбу омилларни бартараф этишга қаратилган амалий ишларни ташкиллаштириб бориши лозимлигини, жойларда махсуспрофиллактик тадбирлар ўтказиш йўли билан жиноятлар содир этилишини олдини олиш чораларини кўриш лозимлигини, жиноятчиликни олдини олишда барча ички ишлар органлари ходимлари бирдай ҳаракат қилиши лозимлигини, ҳозирги кунда жиноят содир этаётган шахсларнинг қарийб 30-35 фоизини муқаддам судланганлар ташкил этишини, шу сабабдан пробация ҳисобида турган шахсларни доимий назорат қилиб, уларнинг четга чиқиб кетиши, улар томонидан жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда ишларни тўғри ташкил этиш лозимлигини, тергов хизмати ходимлари ички ишлар органлари иш юритувидаги барча суриштирув билан боғлиқ ҳужжатларни доимий равишда ўрганиб, суриштирувни амалга ошираётган ходимларга ҳуқуқий жиҳатдан кўмак бериб бориши лозимлигини, терроризмга қарши кураш йўналишида “уйқудаги ячейка”ларни аниқлаш, уларни бирор ноўрин ҳолатлар содир этишидан олдин аниқлаш лозимлигини, жойларда жиноятчиликнинг олдини олишнинг самарали йўли аҳолини иш билан таъминлаш эканлигини, шу сабабдан жойларда янги иш ўринларини яратиш борасидаги ишларни жадаллаштириш лозимлигини, халқ билан ички ишлар органлари ўртасида ишончли ҳамкорликни йўлга қўйишда Вазиримиз П.Р.Бобожонов ташаббуслари билан йўлга қўйилаётган 102 хизматларининг ўрни беқиёс эканлигини, агарда ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари аҳоли орасида бирор бир кўнгилсиз ҳолатга дуч келганда 102 хизматига қўнғироқ қилишларини тарғибот қилинса ва 102 хизматига келиб тушган ҳар бир ҳабарга ўз вақтида воқеа жойларига борилса оғир оқибатли жиноятларнинг олди олинишини айтиб, Бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизматлар ва шаҳар-туман ИИБ (ИИО ФМБ) раҳбарларига тегишли топшириқларни берди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик борасида вилоят ИИБ бошлиғи ҳамда шаҳар-туман 3 сектор раҳбарларига ўзининг топшириқ ва кўрсатмаларини бериб ўтди.

Тезкор йиғилишга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник С.А.Нишанбаев якун ясаб, билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда, ички ишлар органлари ходимлари орасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, қийналган, кам таъминланган, кўп фарзандли ва хонадонида бир нечта оила аъзолари билан бирга яшовчи ходимларни қўллаб қувватлаш, уларнинг яқин қариндошлари орасида ишсизларини ишга жойлаштириш, жиноятчиликка қарши курашда юқори кўрсаткичларга эришиб келаётган тезкор ходимлар ва профилактика инспекторларини моддий жиҳатдан рағбатлантириб бориш лозимлигини, жиноятларни таҳлили асосида жойларда ишларни ташкиллаштириш кераклигини айтиб, Бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, мустақил бошқарма, бўлим, бўлинма ва шаҳар-туман ички ишлар органлари раҳбарларига тегишли топшириқ ҳамда кўрсатмаларини бериб ўтди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech