9 Август 2022 йил 274

Сирдарё вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ходимлари билан саф тайёргарлиги ҳамда шахмат бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Фармойиши ҳамда Сирдарё вилоят ИИБнинг 2022 йил 1 август кунидаги тегишли Фармойишига асосан, Ички ишлар органлари тизимида «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!» шиори остида жорий йилнинг 1 август кунидан 1 сентябрь кунига қадар ўтказиладиган «Ватанпарварлик ойлиги»нинг дастурига мувофиқ, Сирдарё вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ томонидан қўйидаги ишлар амалга оширилди.

Дастурнинг 12-бандига асосан, 2022 йил 9 август куни спортнинг «Шахмат» тури бўйича Сирдарё вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ходимлари ўртасида мусобақа ташкиллаштирилди. Мусобақа натижаларига кўра 1-ўринни Сирдарё вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ Махсус назорат фаолиятини ташкил этиш бўлинмаси МТБ инспектори майор Каримов Шокир, 2-ўринни вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ 1-отряд сафдор ходими сафдор Аюпов Мирзоҳид ҳамда 3-ўринни вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ Махсус қабулхона тиббий пункт сафдор ходими сафдор Усмонов Шаҳбоз эгаллади.

Шунингдек, Дастурнинг 15-бандига асосан, 2022 йил 9 август куни Сирдарё вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ шахсий таркиби билан саф кўриги ҳамда саф тайёргарлик машғулотлари ўтказилди.

Сирдарё вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ

Text to speech