2 Июл 2024 йил 1070

Сирдарё туманида вилоят 3-сектор раҳбари полковник Санжар Джабаров раҳбарлигида ёшлар бандлигини таъминлаш борасида «Уйчи тумани тажрибаси» асосида ишларни ташкил этиш бўйича ўқув семинари ташкил этилди.

Семинар давомида «Уйчи тумани тажрибаси» га асосан тумандаги 38 та маҳаллалардаги ёшлар маҳалла еттилиги аъзолари томонидан тўлиқ хатловдан ўтказилиб, аниқланган ишсиз ва норасмий банд бўлган ёшлар тумандаги ташкилотларнинг масъул раҳбарларига номма-ном бириктириладиган бўлди.Шунингдек улар билан индивидуал ишлар ташкил қилиниб, ёшларнинг қизиқишлари ва касбий кўникмаларидан келиб чиққан ҳолда, ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилади. Миграциядаги ёшлар билан онлайн мулоқотлар ўтказилиб, қайтиш истагида бўлганларини қайтишига кўмаклашиш ҳамда уларни муносиб иш ўрни билан таъминлаш чоралари кўриб борилади. Жойларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, улардаги мавжуд бўш иш ўринларига, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал қилиш орқали улар томонидан янги иш ўринлари яратилишига кўмаклашилади ҳамда ушбу иш ўринларига ёшларни жойлаштириш чоралари кўрилади. Мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда, норасмий фаолият юритиб келаётган ёш тадбиркорларга амалий ва услубий кўмак кўрсатилиб, уларни давлат рўйхатидан ўтказишга амалий ёрдам кўрсатилади. Меҳнат бозорига кириши кутилаётган ёшларнинг бандлигини таъминлаш учун масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда янги иш ўринларини яратиш бўйича чора-тадбирлар изчил равишда давом эттирилади. Ўқув семинари якунида вилоят 3-сектори раҳбари юқорида санаб ўтилган йўналишлар бўйича ишлар самарадорлигини ошириш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бунда ҳеч бир ёш эътибордан четда қолмаслиги кераклиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

Text to speech