Сирдарё тумани Наврўз маҳалласидаги “Оғир” тоифага киритилган ёшларнинг муаммолари ўрганилди ва бир нечта ёшлар иш билан таъминланди.
Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси кадрлар гуруҳи катта инспектори майор А.А.Бекмуродов, 2024 йил 27 февраль куни Сирдарё тумани Наврўз маҳалласидаги “Оғир” тоифага киритилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.
Ўрганиш давомида ёшлар ўртасида пробация назоратидагилар, профилактик ҳисобда турганлар, ёд ғоялар таъсирига тушиб қолганлар, мунтазам дарс қолдирувчилар, гиёҳванд ва психотроп моддаларини истеъмол қилувчилар, сурункали спиртли ичимлик истеъмол қилувчилар, қимор ва таваккалчиликка асосланган, ижтимоий тармоқ билан боғлиқ турли хилдаги ўйинларга ружу қўйганлар, безорилик қилишга мойил, агрессив хулқ-атворлилар, хорижий миграциядан қайтиб келганлар, нотинч оила фарзандлари ва оилавий ажрим ёқасидаги ёш оилалар мавжудлиги аниқланиб, уларнинг яшаш хонадонларига борилиб уларнинг яқин қариндошлари билан учрашилди ҳамда очиқ мулоқот тарзидаги йиғилишлар ўтказилиб, аниқланган муаммолар бўйича ёшлар муаммоларини бартараф этишга қаратилган “Йўл харита” ишлаб чиқилди.
Бундан ташқари ўн бир нафар оғир тоифага киритилган фуқаролар билан индивидуал суҳбат ташкил этилиб, бир нафар ишсиз юрган фуқаро иш билан таъминланди. Ушбу фуқаро қурилиш соҳаси бўйича тажрибага эга эканлиги, бироқ иш топа олмасдан юрганлиги маълум бўлганидан сўнг масъуллар билан бирга Наврўз маҳалласида қурилиш ишларига жалб этилди.