26 Феврал 2024 йил 4266

Сирдарё тумани “Навоий” маҳалласида 30 та янги уйлар қурилади

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Санжар Джабаров бошчилигида сектор раҳбарлари Навоий маҳалласида бўлиб, “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида амалга оширилаётган ишларнинг сифатини кўздан кечирди.

Айни пайтда маҳалланинг асосий мактабга олиб борувчи “Мустақиллик” кўчасида пиёдалар йўлаги қурилмоқда.

Шу билан бирга маҳалла ҳудудидаги бўш ер майдонларида 30 та янги уй, амфитеатр ҳамда спорт комплекси қурилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Ишларни жадаллаштириш, кўчаларни таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech