17 Феврал 2022 йил
565
⚡️Сирдарё тумани ИИБ бошлиғи Ойбек Абдуллаев Автомактаблар фаолиятини кўздан кечирди
Жорий йилнинг 11 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Унда, Мамлакатимизда 2021 йилда 10 мингдан зиёд йўл-транспорт ҳодисаси sodir этилиб, уларда 9 мингдан ортиқ инсон жароҳатланган. Энг ачинарлиси, 2 минг 500 га яқин одам ҳалок бўлгани қайд этилди.
Йиғилишда ҳайдовчиларни тайёрлаш va имтиҳон қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Автомактабларда таълим сифатини назорат қилиш вазифаси Ички ишлар вазирлигига юклатилди.
Шу боис, Сирдарё тумани ИИБ бошлиғи Ойбек Абдуллаев тумандаги Автомактаблар фаолиятини кўздан кечирди. Тахсил олаётган ўқувчиларга ўргатилиши лозим бўлган муҳим жиҳатлар ҳақида кўрсатма va таклифлар берилди.