18 Июн 2022 йил 265

Сирдарё, Боёвут тумани,Янгиер ҳамда Ширин шаҳар ИИБларида “Интизом ойлиги” давомида ходимлар билан психологик семинар-тренинг машғулотлари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 07 июнь кунидаги “Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш ҳамда “Темир интизом ва ҳалоллик-муваффақият калити” шиори остида“Интизом ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида”ги 135-сонли Фармойишига асосан Сирдарё, Боёвут тумани ИИБлари, Янгиер ҳамда Ширин шаҳар ИИБда ходимлар билан психологик тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ички ишлар органларида 2022 йил 10 июнь кунидан 10 июль кунига қадар ўтказилаётган “Интизом ойлиги” давомида шахсий таркибнинг руҳий саломатлиги ва маънавий-руҳий муҳитнинг барқарорлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Психолог-мутахассислари билан ҳамкорликда ҳудудий ички ишлар органларида психологик-тренинг машғулотлари ва психологик суҳбатлар олиб борилмоқда.

Сирдарё, Боёвут тумани ИИБлари, Янгиер ҳамда Ширин шаҳар ИИБда ходимлар учун ташкил этилган психологик тренинг машғулотларига вилоят ички ишлар органлари психолог-мутахассислари билан биргаликда олий таълим муассасалари ҳамда жамоат ташкилотида фаолияти юритаётган психолог мутахассислар ҳам жалб этилди.

“Раҳбар маънавияти”, “Раҳбарнинг бошқарув маданияти”, “Ички ишлар органлари ходимларининг психологик хусусиятларини ривожлантириш”, “Жиноятчи ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг психологик қиёфасини ўрганиш”мавзуларида ўтказилган машғулотлар ходимларнинг хизмат фаолиятида дуч келиши мумкин бўлган тўсиқларни енгишига хизмат қилиши айтилди.

Ходимларнинг хизмат фаолиятини самарали ташкил этилишига ўзининг ҳиссасини қўшаётган ва “Интизом ойлиги” давомида психологик тадбирларни ўтказишда шахсий намуна бўлиб, доимо ҳамкорлик килаётган Сирдарё тумани ИИБ бошлиғининг ММИБ ўринбосари капитан Р.Раимов, Боёвут тумани ИИБ бошлиғининг ММИБ ўринбосари подполковник А.Сайитов, Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғининг ММИБ ўринбосари капитан И.Аманбаев ва Ширин шаҳар ИИБ бошлиғининг ММИБ ўринбосари майор Ж.Игамбердиевларга миннатдорчилик билдирилди.

Ташкил этилган бу каби психологик-тадбирлар келгусида ходимларни янада инсонпарварлик, ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида хизмат олиб бориши таъминлайди.

 

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech