11 Июл 2022 йил 948

Ширин шаҳрида тайинланган жазодан бўйин товлаган шахс озодликдан маҳрум этилди.

Ширин шаҳар ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турган 1986 йилда туғилган Ширин шаҳрида яшовчи, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “Г” банди билан судланиб, ЖИБ Ширин шаҳар суди томонидан 2 йил муддатга Озодликни чеклаш жазоси тайинланган назорат остидаги шахс М.Н олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ўзига тайинланган жазодан бўйин товлаб, суд томонидан қўйилган тақиқ ва чекловларни бузиб, 2022 йил 26 март куни ҳамда 2022 йил 04 май кунлари спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги аниқланиб, унга нисбатан Ширин шаҳар ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб, 2022 йил 08 июнь куни ЖИБ Ширин шаҳар судига тақдимнома киритилди ва суд томонидан тақдимнома қаноатлантирилиб, назоратдаги шахс М.Н 1 йил 6 ой 2 кунга озодликдан маҳрум этилиб, жазони ижро этиш муассасасига қайтарилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech