26 Апрел 2022 йил 277

Ширин шаҳрида содир этилган фирибгарлик жинояти аҳоли орасида муҳокама этилди.

Жорий йилнинг феврал ойида, Янгиер шаҳри, Наврўзобод маҳалласида яшовчи, “М” томонидан, Ширин шаҳрига бориб, якка тартибда тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган, фуқаро “Ннинг ишончига кириб, гўёки унинг тикилган либосларини шартнома асосида Сирдарё вилоят Маданият бошқармасига топширишликка келишиб, фуқаро “Нга ажратилган 155 миллион сўм маблағларни қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги ҳолати юзасидан, содир этилган фирибгарлик жинояти, Ширин шаҳрининг А.Темур маҳалласи аҳоли орасида кенг муҳокама этилди.

Муҳокамада вилоят 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Бўронов Шуҳрат Ҳусанович иштирок этиб, фуқароларга жиноят қурбони бўлиб қолишларини олдини олиш борасида тушунтиришлар бериб ўтди.

Text to speech