28 Апрел 2022 йил 285

Ширин шаҳрида назорат остидаги шахслар жазодан муддатидан илгари шартли озод этилди..

Жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг очиқ суд мажлисида, Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ўтаётган назорат остидаги шахслар М.Ш, А.С ҳамда Озодликни чеклаш жазосини ўтаётган К.У Ширин шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник А.Н.Холматовнинг тақдимномасига асосан ЖИБ Ширин шаҳар судининг 2022 йил 27 апрель кунидаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси  ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган  жазодан 3 нафар шахслар муддатидан илгари шартли  озод этилди.

Бироқ, ЖИБ Поп тумани судининг 2022 йил 11 январ кунидаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 11 ой 20 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси, шу муддатга ҳар ойлик иш ҳаққининг 15%ни давлат даромади ҳисобига ўтказиб бериш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, назорат остидаги шахс О.И жазо ўташдан бўйин товлаб юрганлиги учун ЖИБ Ширин шаҳар судининг 2022 йил 27 апрель кунидаги ажрими асосан ўталмаган  жазо муддати шу муддатга бошқа озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган оғирроқ жазога алмаштирилди.

 Ширин шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи

Text to speech