Ширин шаҳрида Маъмурий назорат қоидасини бузиш билан боғлиқ ҳолат аниқланди.
Ширин шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида 1961 йилда туғилган фуқаро Ш.Э унга нисбатан, жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг 2022 йил 22 ноябрь кунги қарорига асосан 6 (олти) ой муддатга маъмурий назорат ўрнатилган бўлиб, унга “Яшаш уйидан тунги соат 22:00 дан эрталаб соат 06:00 га қадар чиқмаслик”, “Алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик”, “Ширин шаҳар ИИБнинг рухсатисиз Сирдарё вилояти ҳудудидан ташқарига чиқиб кетмаслик”, “Ҳар ойнинг 15 санасида Ширин шаҳар ИИБдан рўйхатдан ўтиш учун келиб учрашиш” каби чекловлар ўрнатилган бўлишига қарамасдан 2022 йил 25 февраль куни Ширин шаҳар ЖИБ суди томонидан МЖтКнинг 206-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлишига қарамасдан, 2022 йил 05 февраль куни Ширин шаҳар ЖИБ суди томонидан МЖтКнинг 206-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган, шунга қарамасдан фуқаро Ш.Э тузалиш йўлига кириш ўрнига 2022 йил 13 май куни соат тахминан 19:00ларда Ширин шаҳар Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган автошоҳбекатида спиртли ичимлик истеъмол қилган.
Шундан сўнг фуқаро Ш.Э устидан маъмурий назорат ўрнатилган бўла туриб, маъмурий назорат қоидаларини қасддан бузишдан иборат жиноий хатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этганлиги аниқланди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати