27 Июн 2022 йил 286

Ширин шаҳар ИИБда“Интизом ойлиги”давомида “Ходимбай” ишлаш тизими асосида самарали ишлар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 07 июнь кунидаги “Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш ҳамда “Темир интизом ва ҳалоллик-муваффақият калити” шиори остида “Интизом ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида”ги 135-сонли ҳамда ИИВнинг 2021 йил 01 октябрь кунидаги 209-сонли фармойишларига  асосан Ширин шаҳар ИИБда ҳам “Интизом ойлиги” давомида “Ходимбай” ишлаш тизими асосида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги ички ишлар органларида “Темир интизом ва ҳалоллик-муваффақият калити” шиори остида ўтказилаётган “Интизом ойлиги” давомида ходимларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ҳамда уларни тизимда профессионал кадр бўлиб етиши учун маънавий-маърифий, маданий, тарбиявий тадбирлар жадаллик билан ўтказилмоқда.

Мазкур жараёнларда фаол қатнашиб келаётган ўз касбининг фидойиси бўлган Ширин шаҳар ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари майор Жамшид Игамбердиев томонидан “Интизом ойлиги” доирасида “Ходимбай” ишлаш тизимига асосан қўл остидаги шахсий таркибнинг яшаш хонадонлари, хизмат фаолияти, жисмоний-жанговар ҳолатини ўрганиб,улар билан мунтазам равишда индивидуал тарбиявий суҳбатлар ўтказмоқда, ходимлар томонидан хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларини бошқариш қоидаларига риоя қилишларини назорат тартибида текшириб, хизмат ва қонун бузилиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган маънавий-маърифий, маданий ҳамда тарбиявий йўналишларда ўтказилаётган тадбирларда шахсий намуна кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, “Интизом ойлиги”даХодимбай ишлаш” тизимига асосланиб, 40 нафардан зиёд ходимнинг оиласини, хизмат фаолиятини ўрганиб, уларда юзага келган муаммоларни ўз жойида бартараф этишда ташаббус кўрсатгани, ўзининг билим ва тажрибаси асосида уларга йўл йўриқ кўрсатиб келаётгани барча ходимларда илиқ таассурот уйғотмоқда.

“Интизом ойлиги” давомида Ширин шаҳрида ходимлар учун спорт машғулотлари, мусобақалар ташкил этилиши билан биргаликда уларни билим савиясини оширишга қаратилган интеллектуал ўйинлар, очиқ давра суҳбатлари ва баҳс-мунозаралар ҳам ўтказилмоқда.

Ташкил этилаётган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ички ишлар органлари ходимларини ўз соҳасининг ҳар томонлама етук мутахассиси бўлишига хизмат қилади.

Text to speech