19 Октябр 2022 йил 315

Сайхунобод туманида “хавфсиз тун” тадбири

Сайхунобод тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 28 нафарни, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган 13 нафарни, Озодликни чеклаш жазосини ўтаётганлар 54 нафарни, синов муддати жазосини 2 нафарни ва муддатидан илгари шартли озод этилганлар 68 нафарини жами 165 нафарни ташкил этади.

Ҳозирги кунда Сайхунобод тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган назорат остидаги шахслар томонидан қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишларини олдини олиш мақсадида Сайхунобод туман ИИБ бошлиғининг кўрсатмаси билан кунлик “Хавфсиз тун” тадбирига жалб этилган соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда 28 нафар Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган, муайян ҳуқуқдан13 нафар маҳрум қилиш жазосини ўтаётган,54 нафар Озодликни чеклаш жазосини ўтаётган назорат остидаги шахсларни судлар томонидан юклатилган тақиқ ва чекловларга амал қилиб жазони ўтаётганлигини текшириб мунтазам назорат қилиб борилмоқда. Текширув давомида озодликни чеклаш жазосини ўтаётган 5 нафар назорат остидаги шахсларга нисбатан суд томонидан юклатилган тақиқ(чеклов) ва мажбуриятларини бузганлик ҳолатлари аниқланиб Сайхунобод туман ИИБ бошлиғи томонидан интизомий огоҳлантириш чораси қўлланилди.

Сайхунобод тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи

Text to speech