Сайхунобод туманида „Соғлом ва баркамол оила“ шоири остида тадбир ўтказилди
2021 йил 14 декабрь куни Сайхунобод туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида „Соғлом ва баркамол оила“ шиори остида 3 сектор ҳудудида яшовчи 9 та оилалар иштирокида китобхонлик ҳамда спорт йўналишлари бўйича Ички ишлар вазири кубогининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирни туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3 сектор раҳбари Жасур Саибов кириш сўзи билан очиб берди. Тадбир икки босқичда ташкил этилиб, китобхонлик йўналишида 5та оила, спорт йўналишида 4 та оила ўзаро куч синашишди.
Дастлаб оилалар китобхонлик бўйича билимларини синовдан ўтказишди. Қизиқарли савол-жавоб йўналишида Ғиёсовлар оиласи билимдон оила эканлигини кўрсатишди.
Тадбирнинг иккинчи қисми спорт ўйинлари билан давом этди. Унда хам Ғиёсовлар оиласи жисмонан кучли эканлиги сезилиб турди ҳамда 1 ўринни эгаллаб вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди