Сайхунобод туманида гиёҳванд ўсимликларини етиштириш ҳолати аниқланди.
Олинган маълумотга кўра, вилоят ИИБ ва Сайхунобод тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида, 1982 йилда туғилган, Сайхунобод туманида яшовчи Ш.Шнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, омборхонасида жами оғирлиги 3 кг 262 грамм қуритилган ҳолатдаги “кўкнори пояси, кўкнори бошоғи” ва “марихуана” гиёҳвандлик воситалари, 4 туп нам ҳолатдаги наша гиёҳвандлик ўсимликлари ноқонуний сақлаб келаётганлиги ҳамда томорқасида 1 туп «наша» ва 117 туп «Кўкнори» гиёҳвандлик ўсимликларини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Ўз.Рес ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми «а» банди ва 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.