9 Август 2022 йил 184

Сайхунобод тумани ички ишлар органлари ходимлари билан «Соғлом авлод учун» шиори остида «3000 метр масофага» югуриш бўйича марафон мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ва Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг Ички ишлар органларида «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!» шиори остида «Ватанпарварлик ойлиги»ни ўтказиш тўғрисидаги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ички ишлар органларида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, шунингдек жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил этиш мақсадида Сайхунобод тумани ИИБ ходимлари ўртасида «Соғлом авлод учун» шиори остида «3000 метр масофага» югуриш бўйича марафон мусобақаси ўтказилди.

Ташкил этилган бу каби спорт мусобақалари ходимларни жисмоний тайёргарлигини янада ошириб, «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч» эканлигини ҳис қилган ҳолда ҳалол хизмат олиб боришини таъминлайди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech