29 Январ 2022 йил 584

Сардобада сайёр суд ўтказилди

Сардоба тумани Файзлиобод маҳалласи биносида жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг раиси З.Расулов раислигида туман ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида турган жами 2 нафар назорат остидаги шахслар 1963 йилда туғилган Жиноят ишлар бўйича Оқолтин туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми "г" банди ҳамда ЖКнинг 45-моддаси билан жазо тайинланиб Сардоба тумани ИИО Пробация гуруҳида ахлоқ тузатиш ишлари жасони ўтаётган Қ.Ў ва 1975 йилда туғилган жиноят ишлар бўйича Сардоба туман суди томонидан ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми "а" банди билан ҳамда ЖКнинг 57, 60, 61-моддалари билан жазо тайинланиб Сардоба тумани ИИО Пробация гуруҳида ахлоқ тузатиш ишлари жасони ўтаётган Қ.Ғни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан, ўталмай қолган жазоларини муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тўғрисида киритилган тақдимномалар сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди ва суд томонидан кўриб чиқилган материаллар қаноатлантирилди.
Шунингдек, сайёр суд мажлисига йиғилганларга қонундаги ўзгаришлар тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.

Сардоба тумани ИИО Пробация гуруҳи

Text to speech