9 Август 2023 йил 791

Сардоба туманининг “Қўрғонтепа” мол бозорида ўғирлик содир этилди.

Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи Б.Р жиноий шериклари Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи М.М ва Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи А.Алар билан биргаликда, олдиндан тил бириктириб, Сардоба тумани, Қўрғонтепа МФЙ ҳудудидаги “Қўрғонтепа” мол бозорида фуқаро У.Ннинг олд ён чўнтагидан 4.000.000 сўм миқдордаги пулларини яширин равишда ўғирлаганлиги аниқланиб, фуқаро А.Адан 1.000.000 сўм ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Сардоба тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаролар Б.Р, М.М ва А.Аларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-м 3-қ “а,” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech