14 Август 2023 йил 2055

Сардоба туманида хонадонларнинг бирида ўғирлик жинояти содир этилди.

Сардоба тумани, Янгиқишлоқ МФЙда яшовчи фуқаро Р.Б Сардоба тумани, Янгиқишлоқ МФЙ, Шалола кўчасидаги фуқаро Т.Ҳнинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, унга тегишли бўлган жами нархи 4.150.000 сўмлик буғдой маҳсулотларини ўғирлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сардоба тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро Р.Бга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-м 3-қ “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “Қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech