6 Июл 2022 йил 582

Сардоба туманида тайинланган жазодан бўйин товлаган шахс озодликдан маҳрум этилди.

Сардоба тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турган 1996 йилда туғилган Сардоба туманида яшовчи, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «Б» банди билан судланиб, ЖИБ Сардоба туман суди томонидан 1 йил 6 ой муддатга Озодликни чеклаш жазоси тайинланган назорат остидаги шахс Х.Б олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ўзига тайинланган жазодан бўйин товлаб, суд томонидан қўйилган тақиқ ва чекловларни бузиб, 2022 йил 15 май куни ҳамда 2022 йил 20 май куни яшаш хонадонида йўқлиги аниқланиб, унга нисбатан Сардоба тумани ИИБ ЖХХ Пробация бўлинмаси томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб, 2022 йил 01 июнь куни ЖИБ Сардоба тумани судига тақдимнома киритилди ва суд томонидан тақдимнома қаноатлантирилиб, назоратдаги шахс Х.Б 1 йил 3 ой 18 кунга озодликдан маҳрум этилиб, жазони ижро этиш муассасасига қайтарилди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлими

Text to speech