4 Май 2024 йил 3137

Сардоба туманида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санжар Джабаровнинг фуқаролар мурожаатларига бағишланган навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.

Белгиланган режага асосан Сирдарё вилояти Ички Ишлар Бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Санжар Джабаровнинг Сардоба тумани «Файзлиобод» маҳалласида аҳоли мурожаатларига бағишланган навбатдаги «Сайёр қабули» бўлиб ўтди. Қабул давомида фуқароларнинг турмушида учраётган тўсиқлар, муаммолар ҳамда уларни ечими бўйича таклифлари, фикр-мулоҳазалари тингланди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда аҳоли вакилларидан асосан соғлиғини тиклашда дори-дармонлар олиб бериш, бепул даволаниши учун ордер олиб, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш,олий таълим шартнома пулларини тўлаб бериш, оилавий тадбиркорлик учун имтиёзли кредит олиш, бир марталик моддий ёрдам каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Қабулда 60 нафардан ортиқ фуқаролар қатнашиб, шундан 20 нафар фуқаролар томонидан 25 та масалада мурожаатлар рўйхатга олинди. Ушбу мурожаатларнинг 9 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди, 6 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 10 та мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб қилганлиги сабабли сектор раҳбари томонидан қисқа муддатли назоратга олиниб, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларга ижросини таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.

Сайёр қабул давомида Файзлиобод маҳалласида яшовчи фуқаро Урол Хидиров ва Мохитабон Усмоноваларнинг мурожаатлари тегишли масъул ташкилотлар иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, шу куннинг ўзида мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ҳудудларда ўрганишлари ҳамда аҳоли билан манзилли сайёр қабуллари давом этмоқда.

Text to speech