Сардоба туманида республика ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда Маҳалла еттилиги фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди
Президент Администрацияси ҳузуридаги республика ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўрганиш ишлари давом этмоқда. Ишчи гуруҳ таркибида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг тажрибали профессор-ўқитувчилари иштирок этмоқда.
Сирдарё вилояти Сардоба туманида Президент Администрацияси ишчи гуруҳ вакили ИИВ Малака ошириш институти Юридик фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Олимжон Субанов иштирокида Маҳалла еттилиги фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинарда туман ҳокими, тегишли масъуллар, 15 та маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари, ёшлар етакчилари, маҳалла солиқчилари, ижтимоий хизмат ходимлари иштирок этди.
Унда маърузачилар Маҳалла еттилиги ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, хотин-қизлар фаолларининг вазифалари, ҳудуддаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этилишига кўмаклашиш, профилактика инспекторларининг маҳаллаларда олиб борадиган асосий ишлари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, солиқ ходимларига маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш, ижтимоий ходимларга ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан зарурий тавсия ва тушунчалар берилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳи масъул ходими О.Субанов ва маҳалла еттилиги билан биргаликда 3-сектор ҳудудидаги Пахтакор МФЙ ва Бирлашган МФЙдаги корхона фаолияти билан яқиндан танишди. Тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва тавсиялари ўрганилди.
Маҳаллалардаги хонадонларда бўлиб, уларнинг яшаш шароитлари билан танишдилар. Фуқароларни бугунги кунда қийнаб келаётган масалалар ва муаммолар тўғрисида суҳбатлашилди. Газ баллон олиш учун пластик карта сўраганларнинг мурожаати ижобий ҳал қилинди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати