Сардоба туманида Маъмурий назорат қоидасини бузиш билан боғлиқ ҳолат аниқланди.
Сардоба тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида 1969 йилда туғилган Сирдарё вилояти, Сардоба туманида яшовчи, муқаддам бир неча маротаба судланган Қ.Ага нисбатан жиноят ишлари бўйича Сардоба тумани суди томонидан 2022 йил 18 январ куни 6 (олти) ой муддатга маъмурий назорат ўрнатилган бўлсада, маъмурий назорат қоидаларига риоя қилинаётганлигини текшириш мақсадида яшаш хонадонига борилганида, у алкоголли ичимлик истеъмол қилганлиги гумон қилиниб, Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасида хизмат олиб бораётган Нарколог шифокорнинг “алкотестир” аппаратида кўрикдан ўтказилганида ҳақиқатдан ҳам спиртли ичимликни истеъмол қилганлиги аниқланиб, унга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати