Сардоба туманида киссавурлар қўлга олинди.
Сирдарё вилояти, Сардоба тумани ички ишлар бўлимига 1995 йилда Жиззах вилоятида туғилган фуқаро Б.С ариза билан мурожаат қилиб, мурожаатида, Сардоба тумани, Қўрғонтепа МФЙ ҳудудида жойлашган “Қўрғонтепа деҳқон бозори”нинг чорва моллари сотиладиган майдонида номаълум шахслар эгнидаги шимининг чўнтагидан 3.800.000 сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ва Сардоба тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 1984 йилда Жиззах вилоятида туғилган, ҳозирда Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар, Наврўз МФЙда яшовчи Ш.Х, 1991 йилда Жиззах вилоятида туғилган, ҳозирда Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар, Иттифоқ МФЙда яшовчи А.Ф ҳамда 1984 йилда Жиззах вилоятида туғилган, ҳозирда Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар, Ҳамзаобод МФЙда яшовчи Р.Ғлар содир этганликлари аниқланиб, фуқаро Ш.Хдан холислар иштирокида фуқаро Б.Сга тегишли бўлган 3.800.000 сўм миқдордаги пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сардоба тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаролар Ш.Х, А.Ф ҳамда Р.Ғларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисми “а” ва “Б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати