Сардоба туманида ғалла ўғрилари қўлга олинди.
“Ғалла-2023” йиғим-теримига жалб қилинган, “АЗИЯ ПЕНА СТРОЙ” МЖЧга қарашли, оқ рангли, “HОWО” русумли, юк автомашинаси ҳайдовчиси 1996 йилда туғилган Сирдарё тумани, Бахт шаҳар, Туркистон МФЙда яшовчи фуқаро А.Ж, “Индорама АГРО” МЧЖнинг қўриқлаш хизмати ишчиси М.А билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб корхонага тегишли бўлган жами қиймати 17.358.000 сўмлик 5.260 кг ғалла маҳсулотини яширин тарзда ўғирлаётган вақтида МЧЖнинг масъул ишчилари томонидан аниқланиб, жами 5.260 кг ғалла маҳсулоти ашёвий далил тариқасида олиниб, “Индорама АГРО” МЧЖнинг масъулларига тилхат асосида топширилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сардоба тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро А.Ж ва М.Аларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-м 2-қ “В” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати