26 Декабр 2021 йил 630

Сардоба туманида эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам берилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 21 декабрь кунидаги «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан вилоят 3-сектор раҳбари полковник Шуҳрат Ҳусанович Бўронов бошчилигида Сардоба туманида истиқомат қилувчи 223 нафар «Темир дафтар» рўйхатида турувчи ва 657 нафар 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси олувчи ҳамда 18 ёшга тўлмаган ногиронлиги бор жами 880 нафар оилаларнинг ҳолидан хабар олиниб, ушбу оилаларга 800.000 сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Бундан ташқари сектор раҳбари ва туман ҳокимлиги томонидан янги йил байрами арафасида байрам совғалари топширилди.

 

Text to speech