7 Феврал 2025 йил 2211

Сардоба туманида аҳоли муаммолари ўрганилди.

Халқмиз турмуш фаровонлигини ошириш, фуқароларимизнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашда хар битта раҳбарнинг энг устувор вазифасидир.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Жонибек Болтаев масъул этиб бириктирилган Сардоба тумани Равот маҳалласида бўлиб, “маҳаллабай” ишлаш тизими, маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар ҳамда аҳоли муаммолари билан ишлаш ҳолати билан танишди. Ҳар бир маҳалладаги аҳоли кайфиятига таъсир қилувчи муаммоларни жойга чиққан ҳолда, одамлар билан мулоқот қилиш орқали аниқлаш, уларни бартараф этиш учун тегишли тартибда масъулларга йўналтириш, шунингдек, аҳолининг кундалик мурожаатлари билан ишлашга устувор аҳамият қаратиш борасида қатор вазифалар белгиланди.

Белгиланган вазифаларга кўра бошқарма Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошлиғи ўринбосарлари томонидан мазкур маҳаллада ишсиз бўлган оилалар ўрганилиб, уларни бандлигини таъминлаш, оилавий шароитларини яхшилаш бўйича тумандаги "Оқсарой текстил" тикувчилик қўшма корхонасига олиб борилиб, мазкур корхона раҳбари билан тикувчилик йўналишида бўш иш ўринлари ҳамда яратилган шароитлар бўйича очиқ мулоқот тартибида семинар тренинг ўтказилди.

Text to speech