30 Май 2022 йил 272

Сардоба тумани 16 ёшга тўлган ўқувчиларга ID-карта олишлари бўйича ички ишлар органлари масъул ходимлари томонидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Тарғиботлар давомида ўқувчиларга ID-карталарни олиш ва алмаштириш мақсадида ўз ихтиёрига кўра хоҳлаган ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилиши учун барча имкониятлар яратилганлиги батафсил маълумотлар берилди.

Жумладан жорий йилнинг шу кунига қадар Сардоба тумани ҳудудида янги намунадаги ID-карталарни бериш ишлар жадал олиб борилмоқда, ўтган давр мобайнида 501 нафардан ортиқ фуқароларга янги намунадаги ID-карталар берилди.

Шундан 235 нафари 16 ёшга тўлиши муносабати билан, 144 нафар фуқаролар фамилиясини ўзгартириш бўйича қилган мурожаатига кўра топширилган бўлса, 122 нафар турли сабабларга кўра фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ID-карталар расмийлаштириб берилди.

Text to speech