29 Март 2022 йил 481

Сардоба тумани 16 ёшга тўлган 4600 нафар ўқувчиларга ID-карталар расмийлаштириб берилди.

Сардоба тумани Қуйи тош маҳалласи ҳудудида жойлашган умумтаълим мактаблари ўқувчиларига ID-карталарни олиш ва алмаштириш ўз ихтиёрига кўра хоҳлаган ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилиши учун имкониятлар яратилганлиги, шунингдек Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни эса идентификация ID-карталарини олиш учун доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзилдаги ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилишлари тушунтирилди.
Маълумот ўрнида жорий йил давомида Сардоба тумани ИИБ М ва ФРБ ходимлари томонидан 16 ёшга тўлган 4600 нафар ўқувчиларга ID-карталар расмийлаштирилган бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг 24 нафарига идентификация ID-карталар расмийлаштириб берилди.
Ҳозирда туман ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан фуқароларга ID-карталарни расмийлаштириб бериш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Text to speech