23 Декабр 2021 йил
531
Сардоба туманда «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ўтказилди.
Сардоба туман ИИБ Пробация гуруҳи назорат остида турган шахслар, туман ИИБ ҳисобида турувчи муқаддам судланганларни бандлигини таъминлаш мақсадида «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ўтказилди. Ушбу ташкил этилган меҳнат ярмаркасида, Сардоба туман ИИБ Пробация гуруҳида назорат остидаги шахсларни иш билан таъминлаш мақсад қилиб қўйилган. «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси»да бошқа тегишли ташкилотлардан 75 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Тадбирда 27 нафар Сардоба туман Пробация гуруҳида назоратда остидаги шахслар иштирок этди. Ушбу меҳнат ярмаркасида Сардоба туман Пробация гуруҳида назоратда остидаги 7 нафар шахсларни шу ерни ўзида йўлланма берилиб иш билан таъминланди