31 Май 2022 йил 233

Сардоба туман ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасида профилактик тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда Республикамиз бўйлаб дунёдаги ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда янги турдаги индентификацион ID-карталарини бериш тартиби йўлга қўйилди. Бу эса ўз навбатида барча фуқароларга янада қулайлик туғдирмоқда.

Сардоба тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари ҳамда профилактика инспекторлари томонидан туман ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш хонадонларига ташриф буюрилиб тарғибот учрашувлари ташкил этилмоқда. Бундан асосий кўзланган мақсад эса ортиқча сарсонгарчиликни олдини олиш, яратилган қулай шароитлар ҳақида тушунчалар бериш яъни эндиликда замонавий турдаги ID-карталарини олиш учун фуқаролар доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзилдаги ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилишлари тўғрисида тушунчалар берилмоқда.

Бу каби профилактик тадбирлар туман миқёси бўйлаб амалга оширилиб келинмоқда.

Text to speech