23 Август 2022 йил 314

“Санъат – маънавият пойдевори”.

Ички ишлар органлари ходимларини миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, ватанпарвар, миллий қадриятларга содиқ баркамол шахс сифатида тарбиялаш ишларини янада кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли фармойиши асосида Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!” шиори остида 2022 йил 1 август кунидан 1 сентябрь кунига қадар “ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ”ни ўтказиш белгиланган. Ушбу фармойиш талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани Ички ишлар бўлими ходимлари Санъатда ҳаваскор истеъдодлар гуруҳлари томонидан "Учинчи ренессанс пойдевори ёш ватанпарварлар" саҳна чиқишларидан баҳраманд бўлишди. Ходимлар "Ватанпарварлик ойлиги" доирасида бу каби кўнгилочар тадбирлар ўтказилаётганидан беҳад мамнун бўлишди.

Мирзаобод тумани ИИБ

Text to speech