15 Октябр 2021 йил 454

Салоҳиятли раҳбар, тизимнинг устунидир

Ҳар бир касбда етакчи ва йўлбошчи раҳбарнинг алоҳида зеҳнига, билимига, қобилиятига, юксак салоҳияти ва маҳоратига эътибор қаратилади. Ички ишлар органларида ҳам раҳбар кадрларга қўйилган ўзига хос талаблар мавжуд. Ҳар бир раҳбар ўзининг ходимларига нисбатан талабчан бўлиши, уларга юксак касбий маҳорат, қонунийлик талаблари ҳамда қасамёдга риоя этиш борасида доимий равишда намуна кўрсатиши, ходимларда хизмат бурчи ҳиссини кучайтириш ва қўллаб-қувватлаши, ташаббус, интилиш ва хизматларини рағбатлантириши, шунингдек хизмат интизоми бузилган ҳолатларда кескин чора кўролиши билан биргаликда ходимларга ғамхўр, меҳрибон ва уларнинг тақдири учун жонкуяр бўлиши лозим.

Гулистон шаҳар ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Ҳасан Ҳазратов ана шундай раҳбарлар сирасига кирувчи инсон. У ўзининг ходимлар билан амалга оширилиши лозим бўлган маънавий-маърифий ишлари, маданий тадбирлари, тарбиявий-психологик тарғибот ишларини олиб бориб, уларни хизмат фаолияти жараёнларини ҳамда оиласини доимий равишда ўрганиб, ходимларда юзага келган муаммоларга бефарқ бўлмай ташаббус кўрсатиб ижтимоий-маънавий ҳамда моддий қўллаб-қувватлаб, уларни рағбатлантириб келаётганлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор А.Икрамовнинг эътиборини тортиб, подполковник Х.Хазратовдек раҳбар ходимлар ички ишлар органларининг устуни эканлигини алоҳида таъкидлаб, юксак эътироф этди.

Ҳар бир ота-она ўзининг фарзандининг эришган ютуқларини кўрганга, дунёда улардан бахтиёр инсонлар бўлмаса керак. Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник И.Ахмедов подполковник Х.Хазратовнинг хонадонида бўлиб, оила аъзолари, маҳалла фаоллари, қўни-қўшнилари, жамоатчилик вакиллари ва шогирдлари олдида Ўзбекистон Республикаси ички Ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.Икрамовнинг ташаккурномаси ва эсдалик совғасини тантанали равишда топширди.

Подполковник И.Ахмедов подполковник Х.Хазратовни Ўзбекистон Республикаси ва халқи учун садоқат билан хизмат қилаётган, ҳар жабҳада намуна бўлаётган раҳбар, устоз, оила боши, фарзандининг меҳрибон отаси, севикли турмуш ўртоғининг суянчи бўлиб юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаши учун мард ва жасур инсон қилиб тарбиялаган онаси Юлдуз ая Ҳазратовага Ички ишлар вазирлиги ва Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти номидан миннатдорчилик билдирди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech