29 Июн 2022 йил 315

Сайхунобод туманида «Интизом» ойлиги давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 7 июнь кунидаги 135-сонли Фармойиши ҳамда Сирдарё вилояти Ички  ишлар бошқармаси бошлиғининг 2022 йил 10 июнь кунидаги “Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш ҳамда “Темир интизом ва ҳалоллик–муваффақият калити” шиори остида “Интизом ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида”ги 67-сонли Фармойишини ижросини таъминлаш мақсадида Сайхунобод тумани ИИБ шахсий таркиби орасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан кунлик эрталабки йўриқномаларда хизмат ва ижрочилик  интизомига доимий риоя этишлари тушунтирилиб, ходимлар билан якка тартибдаги суҳбатлар ҳамда шахсий таркибнинг оила аъзолари билан  тарбиявий-профилактик учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

Шу билан бир қаторда, ходимларнинг бошқарувида бўлган хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларини белгиланган ҳужжатлар асосида ҳамда йўл ҳаракат қоидаларига риоя қилган ҳолда бошқаришлари юзасидан рейд тадбирлари ўтказилиб борилмоқда.

Text to speech