“САЙЁР-АКАДЕМИЯ” ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев томонидан 2023 йил 7 октябрь куни тасдиқланган “Сайёр-Академия” ўқув-дастурига асосан, Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Ички ишлар вазирлиги Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан “Сайёр-Академия” ўқув дастури асосида ички ишлар органлари профилактика (катта) инспекторларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятига доир билим ҳамда кўникмаларини ошириш бўйича онлайн ўқув машғулотлари ўтказилди.
Ўқув машғулотлари давомида, замонавий интерфаол усулларда ўқув воситаларидан фойдаланилган ҳолда профилактика (катта) инспекторларининг хизмат фаолиятини замонавий талаблар асосида ташкил этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Шунингдек, машғулотларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 март кунидаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сон ҳамда 2021 йил 29 ноябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармонларида белгиланган вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу фармонларнинг мазмун-моҳияти бўйича профилактика (катта) инспекторларига атрофлича тушунчалар берилди.
“Сайёр-Академия” ўқув машғулотлари давом этмоқда.