Республика ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 27 март кунидаги “Қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни Афв этиш тўғрисида”ги тегишли фармонига асосан Республика бўйича кўплаб маҳкумлар афв этилган бўлиб, шундан 11 нафари Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи шахсларга тўғри келмоқда. Ушбу Фармон ижросини таъминлаш юзасидан Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов бошчилигида вилоятда афв этилганларни муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳаётга мослаштириш ва уларни якка тартибдаги тадбиркорликка жалб этиш бўйича вилоят раҳбарлари ва масъул мутасадди идора вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Афв этилганларнинг муаммоларини ўрганиш, соғлигини тиклаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка йўналтириш бўйича масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилиб, улардан келиб тушган саволлар ва муаммолар ижроси тўлиқ шахсан Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан назоратга олинди.
Маълумот
ўрнида, Сирдарё вилояти ҳудудида истиқомат қилувчи 11 нафар афв этилган
фуқароларга бир марталик моддий ёрдам пуллари олиб берилди, 9 нафарини иш билан
таъминлаш, 1 нафарини ўзини-ўзи банд қилиш ҳамда яна 1 нафарини касбий
кўникмалар марказига ўқишга жойлаштириш чоралари кўрилди. Бундан ташқари 4
нафарига фуқаролик паспортлари олишда амалий ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек,
бугунги кунда афв этилган фуқароларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, иш билан таъминлаш,
даромад манбаини яратиш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Бундан
ташқари вазир ўринбосари вазирлик ва вилоят ички ишлар бошқармасига
бириктирилган Мирзаобод туманидаги 25-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлди.
Ташриф доирасида таълим даргоҳида ўқувчиларнинг таълим олиш учун яратилган
шароитлар, мавжуд имкониятлар билан танишилди. Шундан сўнг вазир ўринбосари
томонидан таълим маскани ўқувчилари учун китоблар жамланмаси ҳамда спорт
анжомларидан иборат совғалар топширилди.
Шу билан биргаликда вазир ўринбосари Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси Даволаш профилактика муассасалари Тиббиёт бўлимида ҳам бўлди. Бу ерда ички ишлар органлари ходимлари ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар, профилактик тадбирлар ва замонавий тиббиёт технологиялардан фойдаланиш ҳолати билан танишилди. Учрашув якунида вазир ўринбосари томонидан тиббий хизмат самарадорлигини ошириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.