14 Март 2022 йил 722

Расмий муносабат

Ушбу видеодаги “кўча боллари” Боёвутни норасмий эгаларими?” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан

Видеотасвирдаги ҳолат жорий йилнинг 19 февраль куни содир бўлган. Фуқаро Н.Ш. шу куни ўзининг бошқарувида бўлган Нексия-3 автомашинасида Боёвут тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган “ВАЗ-2106” русумли автомашина ҳайдовчиси М.Ў. автомашинасида йўл бермасдан ҳаракатланганлиги сабабли, Н.Ш. фуқаро М.Ў. га оғзаки равишда “танбеҳ” бериб ўтиб кетганлиги учун, фуқаро М.Ў. уни тўхтатиб, ҳеч бир сабабсиз фуқаро Н.Ш.ни уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, ёқасидан тортиб транспорт воситасидан тушириб олиб, бош қисмига (судга оид тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра “Соғлиғининг қисқа муддатли бузилишига сабаб бўлмаган енгил тан жароҳати”) урган ва ўзининг бошқарувидаги автомашинада ҳаракатланиб кетган.

Шундан сўнг, 2022 йил 20 февраль куни фуқаро Н.Ш.нинг қариндошлари, ҳ.Р, А.С, Қ.Б, Н.М ва Н.И.лар мазкур ҳолатдан хабар топиб, фуқаро М.Ў.нинг иш жойига, яъни туманнинг “Бекат” МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларга хизмат кўрсатиш шахобчасига “Малибу” ва “Ласетти” русумли автомашиналарда келишиб, М.Ў.ни баданини турли жойларига ва юз қисмига уриб, (судга оид тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра “Соғлиғининг қисқа муддатли бузилишига сабаб бўлмаган енгил тан жароҳати”), ҳ.Р.нинг бошқарувида бўлган “Малибу” русумли автомашинанинг салон қисмининг орқа ўриндиғига мажбурлаб ўтказиб, Н.Ш.нинг яшаш уйига олиб бориб, М.Ў.ни Н.Ш.дан кечирим сўрашга мажбурлаб, ундан кечирим сўратиб, яна иш жойига қайтариб олиб келиб кўйишган.

Мазкур ҳолат 2022 йил 20 февраль вилоят ИИБ навбатчилик қисмида рўйхатга олиниб, Боёвут тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатларига киришилган ва тўпланган ҳужжатлар (ҳолатга алоқадор далилий ашёлар суд тиббий экспертиза хулосалари гувоҳларнинг кўрсатмалари) асосида жорий йилнинг 10 март куни Боёвут тумани ИИБ томонидан ҳ.Р, А.С, Қ.Б, Н.М ва Н.И.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “Б” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва гумон қилинувчилар барчаси ҳ.Р, А.С, Қ.Б, Н.М ва Н.И.лар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ундан ташқари, 2022 йил 12 март куни Боёвут тумани ИИБга жабрланувчи Ў.М. ўзининг яқинлари билан бирга келиб нотаниш шахслар уни автомашинага мажбурлаб миндириб олиб кетганлиги ҳолати бўйича видеотасвирларни интернет тармоғига чиқариб юборган шахсларни аниқлаб, уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб мурожаат қилган.

Телеграмм каналларида ушбу жиноят иши бўйича жиноят қуроли бўлган автомашина Боёвут тумани ИИБга олиб келинганлиги, лекин қонуний қарор қабул қилинмасдан туриб эгасига қайтариб юборилганлиги ҳолати ҳамда ушбу каналлар устидан жабрланувчининг отаси ва икки нафар ўғилларини мажбурлаб ариза ёздириб олишганлиги, автомашиналарни Боёвут тумани ИИБга олиб келган ва чиқариб юборган ИИБ ходимлари четда қолиб кетаётганлиги ҳақида пост жойлаштирилган.

Ҳолат бўйича ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сирдарё вилояти бўйича бўлими ҳамда вилоят ИИБнинг масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech