4 Май 2023 йил 352

Йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Бахтдан Сирдарё томонга ўтганда юк машиналар иштирокида авария бўлибди.” сарлавҳаси остида видео хабарлар тарқалмоқда.Ушбу ҳолат жорий йилнинг 04 май куни соат 18:05 да Сирдарё тумани ИИБга тушган хабарига кўра Сирдарё тумани Исломобод МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-34 йўлининг 87 километрида фуқаро З.А бошқарувида бўлган МАН русумли юк машинаси Термиз-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтда, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган, фуқаро Р.У бошқарувидаги FAW русумли юк машинасини орқасидан урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ фақатгина автомашиналарга моддий зарар етган. МАН русумли юк машинаси юкхонасида "Перекись водород" суюқлиги бўлганлиги ва юкхонага шикаст етказилганлиги натижасида Перекись водород суюқлигидан маълум миқдорда тўкилганлиги аниқланган.

Ҳолат зудлик билан вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул раҳбарлари томонидан назоратга олиниб йўллардаги тирбандликлар бартараф этилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech