30 Апрел 2022 йил 373

ҚУРОЛ тўғрисидаги қонун талаблари асосида ўқув семинар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 28 апрель куни Гулистон шаҳар ИИБ ЖТСБ Назорат-лицензия фаолияти гуруҳи ходимлари ва Сирдарё вилояти овчилик ва балиқчилик спорт бирлашмаси масъул ходимлари томонидан Гулистон шаҳар ҳудудида доимий яшовчи ўқ-отар қуроли ва пневматик ов қуролига эга бўлган фуқаро (овчи)ларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 810-сонли қарори талаблари ҳамда ҚУРОЛ тўғрисидаги қонун талаблари юзасидан қўшимча равишда ўқув семинари ўтказилди. Семинарда 2022 йил 4 ой мобайнида Республика ҳудудида ўқ-отар қуроллар Б.Н боғлик бўлган нохуш ҳолатлар, хавфсизлик чоралари юзасидан йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида ўқ-отар қуроллар Б.Н боғлик ҳолатлар содир этилишини олдини олиш мақсадида тушунтириш профилактик ишлар амалга оширилди. Йиғилишда ов қуролига эга бўлган фуқаролар Б.Н пневматик спорт ва пневматик ов қуролларини ҳудудий ички ишлар органларидан рўйхатдан ўтказиш, улардан мақсадли фойдаланиш, ов қилиш қоидаларига қатъий амал қилишлари, браконьерлик ҳолатларига чек қўйиш, ов қуролини сақлаш ва олиб юриш рухсатномаси ҳамда овчилик билетларини ўз вақтида ҳудудий ИИБ ва овчилик жамиятларидан рўйхатдан ўтказиш қоидаларига тўлиқ риоя этишлари, ўқ-отар қуролларни сақлаш қоидаларига қатъий амал қилишлари юзасидан топшириқлар берилди. Фуқаролар томонидан ноқонуний портловчи моддалар, ўқ-отар қуроллари, ўқ-дорилар ихтиёрий равишда ҳудудий Ички ишлар органларига топширилган тақдирда ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248-моддаси 4-бандига асосан жиноий жавобгарликдан озод қилиниши бўйича тушунтириш, профилактик тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.

Text to speech