15 Январ 2022 йил 658

Қурол муомаласи соҳасида тадбир ўтказилди 

Мирзаобод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори катта лейтенант Ш.А.Эгамбердиев тақдим этган маълумотга асосан, 2022 йил 11 январь куни Мирзаобод тумани ИИБга ариза билан Мирзаобод тумани, Дўнгариқ маҳалласи, Пахтаобод кўчасида яшовчи Ш.Р мурожаат қилиб, аризасида 2022 йил 11январь куни яшаш уйи ва қўшимча хўжалик биносини тозалаб тартибга келтираётган вақтида, қўшимча хўжалик биносида эски сандиқ ичида матога ўралаган ҳолда ҳеч қандай ҳужжатларсиз ов патронлари топиб олганлиги,ушбу ов патронлари 2007 йил 14 октябрь куни вафот этган отаси Ш.Удан қолган 6 (олти) дона ов патронларини топиб олганлигини маълум қилиб, ушбу ов патронлари ҳеч қандай ҳужжати йўқ бўлгани сабаб ов патронларини ўз ихтиёри билан топшириш учун туман ИИБга хабар берганлиги, ЭКБнинг хулосасига кўра, фуқаро Ш.Рдан олинган 2 (икки) дона қўл бола усулда тўлдирилган патронлар 16 калибрли ов милтиқларидан отиш учун мўлжалланган 16 калибрли ов патрони ҳисобланиб тақдим этилган ҳолатда ўқ дорилар турига киради ва отиш учун яроқли эканлиги кўрсатилган. Марҳум Ш.Унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлсада, унинг вафот этганлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси  ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан, жиноят иши қўзғатишни рад этиш қарори қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз: Ўз уйида ноқонуний равишда ов қуролини сақлаб келаётган фуқаролар ихтиёрий тарзда Ички ишлар бўлимларига келтириб топширса, жиноий жавобгарликдан озод этилишлари қонунда белгилаб қўйилган.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech