22 Июн 2022 йил 334

Қулликка рози бўлманг!

Сайёрамизда бир қатор глобал муаммолар борки, булар сирасига бевосита одам савдоси ҳамда мажбурий меҳнат сингари трансмиллий жиноятларни ҳам киритиш мумкин. Йилдан йилга бу иллатдан жабр чекаётганлар, унинг қурбони бўлаётганлар сони ортиб бормоқда. Ҳудуд ва чегара билмайдиган бу жиноятнинг ҳар бири жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий хавф туғдирмоқда. Одам савдосидек оғир жиноят инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол қилиб, унинг эрки, тақдири ва келажагини оёқ ости қилиш билан нақадар жирканчдир. Айтиш жоизки, бугунги кунга келиб одам савдоси ва мажбурий меҳнатнинг авж олишига, яъни инсонни қандайдир буюм сифатида, таъбир жоиз бўлса инсонни олди-сотдининг объекти сифатида фойдаланиши, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини поймол этилишига сабаб бўлмоқда. Одам савдоси ва мажбурий меҳнатнинг қурбонига айланаётган шахсларнинг соддалиги, ўзининг, яқинларининг тақдирига ва келажагига бефарқлиги, лоқайдлигида. Яъни энг олий неъмат ҳисобланмиш эркин ҳаёт тушунчасига нисбатан енгил ва бепарволик билан қарашлари оқибатида ушбу одам савдосини амалга оширувчи жиноятчиларнинг ўлжасига , аниқроғи уларнинг осон даромад манбайига айланиб қолмоқдалар.

Мамлакатимизда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга  оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда ушбу фармонга кўра, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси таркибида ҳудудий комиссиялар ҳам ташкил қилингани, уларга вилоят (шаҳар, туман) ҳокимлари раислик қилишлари белгилаб берилди.

Ширин шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти билан ҳамкорликда Республикамиздан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида хорижга чиқадиган фуқароларимиз учун асосий тушунча ва фойдали маслаҳатлар юзасидан “одам савдоси ва мажбурий меҳнат” ва “Огоҳ бўлинг терроризм ва экстремизм” номли тарқатма материаллари ҳамда эслатмалар вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатларга чиқиб кетаётган фуқароларга тарқатилмоқда.

Ширин шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи

Text to speech