10 Ноябр 2021 йил 643

Қора мол олиб пулларини бермай юрган фирибгар қўлга олинди.

Боёвут тумани ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Боёвут тумани Сармич маҳалласида яшовчи, фуқаро Ж.Т Жиззах вилояти Янгиобод туманида истиқомат қилувчи Ю.Я дан 14 000 000 сўмлик, Боёвут тумани фуқаролари Б.Й дан 7 300 000 сўмлик, К.Ндан 7 600 000 сўмлик ҳамда Н.Г дан 10 300 000 сўмлик новвосларни олиб келишилган пулларни бермасдан қочиб юрганлиги аниқланди. Туман ЖҚБ ходимлари томонидан фуқаро Ж.Т нинг жиноий фаолиятига чек қўйиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилиб, қўлга олиниб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Ҳозирда фуқаро Ж.Т га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-модда 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech