24 Август 2021 йил
687
“Қора дори 2021” кенг қамровли профилактик тезкор тадбир давомида фуқаро хонадонидан гиёҳвандлик моддаси топилди.
2021 йил 21 август Ховос тумани ҳудудида “Қора дори 2021” кенг қамровли профилактик тезкор тадбир давомида, 1981 йил Янгиер шаҳрида туғилган, Ховос тумани “Истиқлол” маҳалласи “Истиқлол” кўчаси 1-уйда яшовчи фуқаро Б.Жнинг яшаш хонадони ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ховлисида тувакка экилган 2 туп наша гиёҳвандлик ўсимлиги ҳамда тувак ёнида ўзи истеъмол қилиши учун сақлаб келаётган оғирлиги 3,3 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси