5 Июл 2020 йил 1688

"Қизил чироқ" нинг тақиқловчи ишораси ҳайдовчини бир ҳалокатдан қайтара олмади.

2020 йил 4 июль куни соат 11:30 ларда Ш.Ш. бошқарувидаги оқ рангли, Нексия-2 русумли автомашинаси билан Тошкент-Термез йўналишида ҳаракатланиб келаётиб светафорнинг тақиқловчи "Қизил" ишораси ёниб турганига қарамасдан ҳаракатланишда давом этиб, чорраҳани кесиб ўтмоқчи бўлган вақтида қарама-қарши йўналишдан келиб чапга бурилиш манёврини амалга ошираётган фуқаро С.Б бошқарувидаги оқ рангли, Спарк русумли автомашинасига бориб урилиб ЙТХ содир этган.

Натижада Спарк русумли автомашина йўловчиси С.С. “қўшма жароҳат бош мия жароҳати, чап қўл елка соҳасини синиши” ташхиси билан Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчилардан транспорт воситаларини бошқарган вақтларида Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини, светафорнинг ва тартибга солувчининг ишораларига бўйсунишларини сўраб қоламиз.

Text to speech